Кириш Регистрация

Лига Ижроия қўмитасининг клублар вакиллари минтақалар бўйича сайланади

Баҳо:
+ | -

Лига Ижроия қўмитаси 9 нафардан аъзодан иборат бўлиб, ташкилот бош директори лавозими бўйича Ижроия қўмитаси аъзоси бўлиб, у бир вақтнинг ўзида қўмита раиси ҳисобланади.

Қўмитанинг яна уч нафар аъзосидан бири Ассоциация вакили, бир нафари Лига вакили ва яна бири футбол жамоатчилиги вакили бўлиши кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, Ижроия қўмитасида ўтган даврда фаолият олиб борган аъзоларни кейинги тўрт йиллик ваколат муддатига сайлаш масаласида Лига Суперлига ва Пролигадан умумий 29 та клубга мурожаат қилди.

Овоз беришда иштирок этган клублар Лига юрисконсульти Ойбекхон Иброҳимхонов номзодини кейинги тўрт йил учун бир овоздан тасдиқлади. Ассоциация вице-президенти Одил Аҳмедов 95,7 фоиз овоз билан, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев эса 91,3 фоиз овоз билан Ижроия қўмитаси аъзолигига қайта сайланди.

Маълумки, Ижроия қўмитасида клублар вакиллари 5 нафарни ташкил қилади. Бу эса ўз навбатида қўмита қарорларини қабул қилишда клублар манфаатларига устуворлик берилишини таъминлайди.

Қўмитанинг клублар вакиллари таркибини шакллантириш масаласида Лига икки хил вариантни илгари сурди ва улардан бирини танлашни клублар ихтиёрига қолдирди. «Нефтчи», «Қизилқум», «Динамо» клублари Ижроия қўмитаси аъзолиги учун тақдим этилаётган 20 нафар номзодга умумий овоз бериш вариантини ёқлади. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари бу борада бетараф қолган бўлса, яна 18 та клуб овоз беришда минтақавий шаклни афзал билди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:27, 02.10.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик