Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Барселона» «Камп Ноу» абонементлари нархини ошириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Камп Ноу» стадионидаги реконструкция ишлари тўлиқ якунлангач, абонементлар нархини ошириш эҳтимолини истисно қилмаяпти. Клуб вице-президенти Елена Форт раҳбарият бу масалани кўриб чиқишини маълум қилди.

«Стадион тўлиқ тайёр бўлгач, барча жиҳатларни таҳлил қилишимизга тўғри келади, чунки кўп нарса ўзгарди. Аввал энг қиммат ва талаб юқори бўлган жойлар том остида эди, чунки у ерда мухлислар ёмғирдан ҳимояланган. Энди эса бутун стадион ёпиқ бўлади, бошқа қулайликлар ҳам пайдо бўлди. Шунинг учун барчасини қандай қайта тақсимлаш мумкинлигини кўриб чиқишимиз керак», — деди Форт Betevé нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, вице-президент клуб амалдаги абонемент эгалари манфаатларини ҳисобга олиш ва оилалар учун ҳамёнбоп вариантларни сақлаб қолиш ниятида эканини таъкидлади.

Форт 2023 йилда «Камп Ноу»даги айрим ўринлар учун абонементлар 180–200 евро турганини ҳам эслатди. Унинг сўзларига кўра, бу нархлар бозор қийматидан анча паст бўлган. Шу сабабли клуб абонемент эгаларининг ҳуқуқларини сақлаган ҳолда нархларни қайта кўриб чиқиши керак.

Форт, шунингдек, стадион реконструкцияси билан шуғулланаётган Туркиянинг Limak компанияси ишини ижобий баҳолади ва «Барселона» худди шу иш учун яна шу компанияни танлаган бўлишини айтди.

Киритилди: 03:50, 03.10.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик