Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Зиданнинг дебютини 7 миллиондан ортиқ томошабин кузатди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Франция ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси учрашуви катта воқеага айланди. Қизиқарли ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва бу Зинедин Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк расмий учрашуви бўлди.

Баҳс афсонавий "Стад де Франс" стадионида ўтказилди. Айнан шу аренада "Зизу" 1998 йилда Жаҳон кубогини боши узра кўтарган эди. Ушбу муҳим учрашув туфайли Франциянинг TF1 телеканали телетомоша рейтингларида етакчилик қилди.

Médiamétrie компанияси маълумотига кўра, Зиданнинг бош мураббий сифатидаги уйдаги дебютини 7 миллиондан ортиқ томошабин кузатди. Аниқроғи, аудитория 7,17 миллион кишини ташкил этди, бу эса умумий телетомошабинларнинг 41 фоизига тенг.

Бу Миллатлар лигаси ўйинлари орасида TF1 телеканали учун сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Киритилди: 23:12, 03.10.2026.
Ўқилди: 1261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик