Кириш Регистрация

Гросс "Брайтон" тарихида янги саҳифа очди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, "Брайтон"нинг германиялик тажрибали футболчиси Паскаль Гросс Англия Премьер-лигасида сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Маълум бўлишича, Гросс АПЛ тарихида бундай мукофотни қўлга киритган "Брайтон"нинг илк футболчиси бўлди.

Ойнинг сўнгги кунида у 35 ёш 107 кунлик эди ва 2022 йил апрелидан бери мазкур совринни қўлга киритган энг катта ёшли футболчига айланди. Ўшанда Криштиану Роналду 37 ёш 84 кунлигида ушбу мукофотни олган эди.

Айни пайтда "Брайтон" Англия чемпионати олий дивизиони турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоа "Сандерленд"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:20, 04.10.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик