Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Миллатлар лигасида Хорватия устидан сафарда 7:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларни жамоадан ҳаддан ташқари катта натижалар кутишдан огоҳлантирди.
Англияликлар биринчи бўлимнинг ўзида жавобсиз тўртта гол уриб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Танаффусдан кейин ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиблари суръатни пасайтирмади ва Хорватия дарвозасига яна учта гол урди.
«Кутилмаларни ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик керак. Биз ҳар бир ўйинда еттитадан гол уришни мақсад қилмаганмиз. Буни доимий равишда амалга ошира олмаймиз, ҳар бир учрашувда бунчалик кўп голли вазият яратиш имконияти ҳам бўлмайди», — дея Тухелнинг сўзларини The Touchline келтирди.
6 октябрь, сешанба куни Англия терма жамоаси ўз майдонида Чехияни қабул қилади.













