Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Мартинес: «Месси кетгач, жуда катта бўшлиқ қолади»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Лионель Мессининг миллий жамоадан кетиши ҳақида гапириб, унинг терма жамоага улкан таъсир кўрсатганини таъкидлади.

Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувидаги 7:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Мартинес Мессининг жаҳон чемпиони бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилишни истагани ҳақида эслади.

«Албатта, унга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилдим ва у буни билади. Биз бу ҳақда доим гаплашамиз. Унга энг кўп истаган нарсасига эришишида ёрдам бериш фаолиятимдаги энг катта шараф бўлди. Чунки у — тарихдаги энг буюк футболчи», — дея Мартинеснинг сўзларини Goal келтирди.

Мессисиз Аргентина терма жамоасининг келажаги ҳақида гапирар экан, дарвозабон шундай деди:

«У кетгач, жуда катта бўшлиқ қолади. Аммо бу ерда кучли характерга эга йигитлар бор».

6 октябрь куни Аргентина «Монументаль» стадионида Бенинга қарши баҳс олиб боради. Бу учрашув Месси учун миллий жамоа сафидаги сўнгги ўйин бўлади.

«Мен бу воқеанинг бир қисми бўлишни истайман. Сешанба куни шунчаки шу лаҳзадан завқ олиб, унинг табассумини кўришни хоҳлайман. Бирга ўтказиш учун қолган озгина вақтимизни қадрлашга ҳаракат қиламиз».

Буркина-Фасога қарши учрашув Мартинес учун Аргентина терма жамоаси сафидаги 69-ўйин бўлди. У шуларнинг 45 тасида дарвозасидан гол ўтказмаган.

Киритилди: 12:50, 04.10.2026.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик