Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Фред: «Тен Хаг тактик жиҳатдан ажойиб мураббий эди, аммо жамоа борасида — фалокат»

Баҳо:
+ | -3

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фред Эрик тен Хагни танқид қилиб, унинг жамоадаги фаолияти ҳақида гапирди.

«Тактик жиҳатдан тен Хаг ажойиб мураббий эди, мен бирга ишлаган энг яхши мутахассислардан бири. Аммо жамоани бошқариш борасида у ҳақиқий фалокат эди. У ҳамма билан жанжаллашарди: мен билан ҳам, Криштиану, Каземиро ва Рэшфорд билан ҳам», — деди Фред Charla подкастида.

«У мени ўйинларда майдонга туширмасди ва баъзида жамоадаги муҳит жуда таранг бўларди. Тен Хаг даврида нидерландиялик футболчилар кўпроқ ўйин вақтига эга бўларди. У жамоа ичида алоҳида гуруҳлар пайдо қиладиган мураббий эди».

Фред, шунингдек, мураббийнинг Криштиану Роналду билан можароси ҳақида ҳам гапирди:

«У жамоанинг тезкор футбол ўйнашини хоҳларди, аммо Криштиану ёши ўтиб бораётган эди. Шу сабаб тен Хаг уни асосий таркибдан чиқарди ва улар ўртасида можаро келиб чиқди».

Эрик тен Хаг 2022 йил апрелидан 2024 йил 28 октябрга қадар «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида ишлади. У шу давр мобайнида клуб билан иккита соврин — Англия Лига кубоги ва Англия кубогини қўлга киритди. Тен Хагнинг илк мавсумида «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасини учинчи ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 13:21, 04.10.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик