Чехия терма жамоаси бош мураббийи Санти Дения «Барселона» ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.
«Менимча, у ҳеч қандай шубҳасиз «Олтин тўп» соҳиби бўлиши керак. Унинг атиги 19 ёшда экани аҳамиятсиз. Ямал ўйин тақдирини ўзгартира олади, у — жаҳон чемпиони.
Одамлар Ламинни кўриш учун стадионга келади. Улар уни томоша қилиш учун чиптага пул тўлайди», — деди испаниялик мутахассис.













