Сесар Аспиликуэта «Челси» унинг қалбида доимо алоҳида ўрин тутишини айтди ва клуб яна йирик совринлар учун курашадиган даражага қайтишига ишонч билдирди.
«Челси»нинг собиқ сардори 2023 йилда клубдаги 11 мавсумдан сўнг «Стэмфорд Бридж»ни тарк этган эди. Шунга қарамай, у ҳамон жамоанинг барча ўйинларини кузатиб боради ва клуб келажагига умид билан қарайди.
«Мен «Челси»ни тарк этдим, аммо «Челси» доимо қалбимда қолади. Ҳар бир ўйинни кузатаман ва клуб ўзининг муносиб ўрнига қайтишига умид қиламан.
Ҳозир жуда кучли жамоалар бор ва футболда баъзан вақт керак бўлади. Футболчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик шаклланиши, улар бирга ўйнаб, бир-бирини тушуниши лозим.
«Челси» каби катта клубда талаб доимо юқори бўлади. Менимча, бу табиий. Талабчанлик ва катта мақсадлар бўлиши керак, чунки «Челси» мухлиси сифатида сен доимо клубнинг совринлар ютишини кўришни хоҳлайсан.
Мен Хаби Алонсо, унинг мураббийлар штаби ва футболчилар яхши иш олиб боришига ишонаман. Умид қиламанки, улар мухлисларга кўплаб қувончли лаҳзалар тақдим этади», — деди Аспиликуэта.













