Кириш Регистрация

Холанд нега Португалия билан ўйинда захирага олингани тушунтирилди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен Миллатлар лигасида Португалияга қарши ўйинда Эрлинг Холанд нега алмаштирилганини тушунтирди.

Тўртинчи тур доирасидаги учрашувда Холанд асосий таркибда майдонга тушди, аммо 67-дақиқада алмаштирилди. Дастлаб норвегиялик ҳужумчи жароҳат олгани тахмин қилинган эди.

"Биз Холанд ва яна беш-олти нафар футболчи билан шундай келишиб олган эдик: улар ўзларини 100 фоиз куч билан ўйнай олмайдиган ҳолатда ҳис қилса, алмаштирамиз. Тахминан 60-дақиқаларда алмаштириш ҳақида гаплашган эдик ва Холанд буни биларди.

Якунда у режалаштирилганидан бироз кўпроқ ўйнади ва ўзини жуда яхши кўрсатди", — деди Сольбаккен матбуот анжуманида.

Тўрт турдан кейин Норвегия терма жамоаси уч очко билан тўртинчи гуруҳ турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:37, 05.10.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик