Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Португаллар Миллатлар лигасининг сўнгги турида Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Криштиану — бизнинг сардоримиз, терма жамоа рамзи ва Португалия тарихидаги энг яхши футболчи. Албатта, ҳаммаси энг яхши тарзда якунланиши керак.
Энг муҳими — бу тўртта ғалаба. Барча катта меҳнат қилди, жумладан Роналду ҳам. Энди эса шу лаҳзадан завқланиш керак", — дея Канселунинг сўзларини A Bola келтирди.
"Нима бўлишини фақат Проэнса, Жезуш ва Роналду билади. Албатта, бу ҳафта Криштиану билан гаплашдик, аммо нима ҳақида суҳбатлашганимизни айтмайман", — деди у.
Португалия терма жамоаси 12 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳ босқичининг сўнгги икки учрашуви ноябрь ойида ўтказилади.













