Венгрия терма жамоасининг юлдуз ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Украинага қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда иштирок этмади. Бу ҳақда Csakfoci журналистлари хабар берди.
Манба маълумотига кўра, миллий терма жамоа мураббийлар штаби футболчига қўшимча дам беришга қарор қилган. Собослаи Венгрия терма жамоасининг аввалги учта учрашувида майдонга тушган.
Украина ва Венгрия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 6 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Уч турдан сўнг Венгрия F гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди, Украина эса иккинчи поғонада жойлашган.













