Колумбиялик ҳужумчи Кевин Виверос фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
26 ёшли марказий ҳужумчига "Сандерленд" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Айни пайтда Виверос "Атлетико Паранаэнсе" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда колумбиялик футболчи 32 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













