Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Сиз ҳазиллашяпсизми?": Марш "Сити"нинг Холанд трансфери ҳақида

Баҳо:
+ | -2

Айни пайтда Канада терма жамоасини бошқараётган таниқли мураббий Жесси Марш "Манчестер Сити"га қўйилган айбловлар ҳақида фикр билдирди.

Америкалик мутахассис 2022 йил бошидан 2023 йил бошига қадар "Лидс"да ишлаган.

"Манчестер Сити" қаттиқ жазоланиши керак. Менимча, клубни бир дивизион пастга тушириш лозим. Улар Эрлинг Холандни 52 миллион фунт стерлингга сотиб олганини эълон қилганида, менинг реакциям: "Ҳа, албатта", дегандек бўлди.

2022 йил ёзида трансфер ойнаси якунларига кўра фақат биз ва "Сити" фойда билан чиққанимизни маълум қилган эдик. Аммо "Лидс" ҳолатида бу ҳақиқат эди: ўша пайтда биз Рафинья ва Кэлвин Филлипсни сотиб, катта маблағ ишлаб топгандик. "Манчестер Сити" ҳам фойда кўрганини маълум қилганида эса: "Сиз ҳазиллашяпсизми?" деб ўйладим", — дея Маршнинг сўзларини Goal келтирди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та айбловдан 114 тасида айбдор деб топган эди.

Киритилди: 12:17, 05.10.2026.
Ўқилди: 1260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик