Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Манчини Италияни қандай ўзгартирди? Барелла жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Барелла Роберто Манчинининг миллий жамоадаги муҳитга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида гапирди. Манчини 2026 йил ёзида фаолиятида иккинчи бор Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

"Мураббийнинг энг яхши фазилатларидан бири — у бизга ўзимизни хотиржам ҳис қилиш имконини беради. Сўнгги йилларда жуда оғир ва салбий даврни бошдан кечирдик. Айниқса, мен, Доннарумма ва Бастони учун бу осон бўлмади.

Мураббий биздан яна иштиёқни қайтаришни сўради. Менимча, бунга эришяпмиз. Акс ҳолда Францияга қарши ўйинда ҳисобни тенглаштириб, баҳс охирида ҳатто ғалабага яқин кела олмаган бўлардик", — деди Барелла.

5 октябрь куни Италия Туркияга қарши майдонга тушади. Учта турдан сўнг Италия 4 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Туркия эса ҳали очко жамғара олмаган ва сўнгги поғонада жойлашган.

Киритилди: 12:47, 05.10.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик