Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Агуэро: "Палмер ҳозирги "Челси"нинг энг яхши футболчиси"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг ўйинига юқори баҳо бериб, уни Лондон клубининг айни пайтдаги энг яхши футболчиси деб атади.

"Мен Коул Палмер билан бирга ўйнаганман ва уни футболчи сифатида жуда ёқтираман. Менимча, у ажойиб футболчи. Мен "Сити"да бўлган пайтимда унга унчалик кўп имконият берилмасди, чунки жамоада юқори даражадаги ва яхши формадаги футболчилар жуда кўп эди.

"Челси"га ўтиши унга фойда берди, чунки у доимий ўйин амалиётига муҳтож эди. Менимча, ҳозир у "Челси"нинг энг яхши футболчиси. Палмер исталган пайт гол уриши ёки голли узатма бериши ва ўйин тақдирини ўзгартириши мумкин", — дея Агуэронинг сўзларини Goal келтирди.

Агуэро, шунингдек, "Челси"нинг ҳужум чизиғига баҳо бериб, жамоа ҳимояси ва ярим ҳимоясида ишончли тизим бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

"Палмер, Жоау Педру ва Морган Роджерс — яхши футболчилар. Аммо ҳужумда жуда кучли учлик бўлса ҳам, ярим ҳимоя ва ҳимоя ишончли бўлмаса, ҳужумчилар учта гол уриши мумкин, рақиб эса тўртта. Натижада 3:4 ҳисобида ютқазасиз.

Бундай ҳужум учлиги барқарор ўйнаши учун уларнинг ортида ишончли тизим бўлиши керак. "Барселона", "Реал" ва "Сити"нинг энг яхши йилларида айнан шундай бўлган. Гол ургандан кейин жамоа устунликни сақлаб қолишни билиши керак".

Жорий мавсумда Палмер 7 та учрашувда 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:52, 05.10.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик