"Борнмут" марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш доирасига тушди.
TEAMtalk хабарига кўра, "Реал" 23 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун "Челси", "Ливерпуль" ҳамда "Милан" билан рақобатга киришиши мумкин.
Бироқ "Борнмут" Скоттни январь ойида сотишни режалаштирмаяпти. Шу сабабли эҳтимолий трансфер фақат келаси ёзда амалга ошиши мумкин.
Манба маълумотига кўра, "Реал" 2027 йилда "Борнмут"га расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Англия клуби ўз юлдузини тахминан 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Скотт барча мусобақалар ҳисобида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













