Греция терма жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумида ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади.
Иван Йованович шогирдлари бугун ўз майдонида Германия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 27 сентябрь куни эса Греция немисларни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Шунингдек, греклар Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди ва Сербияни 2:1 ҳисобида енгди.
Тўрт турдан сўнг Греция А дивизиони 2-гуруҳида 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Етакчи Нидерландия ҳисобида ҳам 8 очко бор.
Германия 5 очко жамғарган бўлса, Сербия ҳозирча бирор очко ололмаган.













