Қишда эркин агент сифатида "Милан"га ўтиши ойдинлашиб улгурган ЦСКА яримҳимоячиси Кейсуке Хонда янги жамоаси сафида қайси рақамда тўп суриши ҳам маълум бўлди.
Football Italia берган хабарга кўра, Италия клуби япониялик яримҳимоячига 10-рақамни тақдим этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Япония термаси аъзосининг ЦСКА билан шартномаси 2013 йил декабрига қадар мўлжалланган.
Хонда ёқдаёқ Миланга келиши мумкин эди, аммо узоқ давом этган музокаралар муваффақиятли якун топмади.














