Ҳужумчи Мауро Икарди "Галатасарой"га қайтиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга тайёр. Бу ҳақда аргентиналик журналист Найара Веккьо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи Туркия клубига ўз хизматларини йилига 3,5 миллион евро маош эвазига таклиф қилган ва ҳатто 2 миллион евро олишга ҳам рози.
Икарди собиқ турмуш ўртоғи Ванда Нарадан қизларини ўз қарамоғига олиш учун молиявий талабларини камайтиришга тайёр экани айтилмоқда. Журналист маълумотига кўра, болалар Туркияда яшашни истамаяпти.
Аввалроқ Икарди "Галатасарой" сафида ижара асосида тўп сурган, кейинчалик эса клуб билан тўлиқ шартнома имзолаган.
Шу билан бирга, аргентиналик футболчининг Европа футболига қайтиши соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб қийинлашиши мумкин. Веккьо маълумотига кўра, жароҳат туфайли Икарди клубларда тиббий кўрикдан ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда.













