Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Тухель Консанинг жароҳати бўйича маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Эзри Конса Хорватия устидан қозонилган ғалаба вақтида сон мушагидан янги жароҳат олганидан сўнг Англия терма жамоаси лагерини тарк этди ва даволаниш учун "Арсенал"га қайтди. Шу сабаб у Чехияга қарши учрашувда иштирок этмайди.

Томас Тухельнинг айтишича, ҳимоячи йиғин давомида ноқулайлик ҳис қилиб келган. У Испанияга қарши ўйинда оғриққа қарамай майдонга тушган, Чехияга қарши аввалги учрашувни эса ўтказиб юборган.

"У Хорватияга қарши ўйинда қатнашиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Тиббий рухсат олди, барча машғулотларни тўлиқ ўтказди ва ўйнашга тайёр эди.

Афсуски, у сон мушагига яна бир зарба олди. Бу енгил шикастланишга сабаб бўлди ва биз уни оғриқ билан ўйнашга мажбур қилмасликка қарор қилдик", — деди Тухель.

Мутахассис жароҳат жиддий эмаслигини ҳам таъкидлади:

"Менимча, жиддий муаммо йўқ, аммо таваккал қилишга арзимайди", — деди Англия бош мураббийи.

Киритилди: 17:57, 05.10.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик