Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд хавфли транспорт бошқаргани бўйича ўз айбини тан олди.
Ҳодиса баҳорда, 14 апрель куни содир бўлган. Lamborghini автомобилини бошқараётган Пикфорд "Йўл бер" белгиси талабига амал қилмаган.
Бунинг оқибатида йўлда хавфли вазият юзага келган ва икки автомобиль кескин тормоз беришга мажбур бўлган. Пикфорд эса юқори тезликда ҳаракатланиб, воқеа жойидан узоқлашган.
Mirror нашри хабар беришича, футболчи унга қўйилган айблов бўйича айбини тан олган. Пикфорд бу ҳақда тегишли ариза ёзган ва ўзини ҳимоя қилиш учун воқеа тафсилотларини баён этиш мақсадида суд мажлисида шахсан иштирок этиш истагини билдирган.
Ушбу иш кўриб чиқиладиган суд мажлиси 7 декабрга кўчирилди.













