Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Бобан Сучични мақтади: «У дунёдаги энг яхшилардан бири»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ футболчиси Звонимир Бобан ҳамюрти Петар Сучич ҳақида илиқ фикр билдирди. Айни пайтда хорватиялик ярим ҳимоячи «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

«У жуда юқори савияли, ҳар томонлама кучли ва жасур футболчи. Бундан ташқари, гол вазиятларини жуда яхши ҳис қилади. Ҳозир у ўзини унчалик қулай ҳис қилмаётгани кўриниб турибди.

Менимча, Киву уни у муносиб бўлган даражада қадрламаяпти. Агар вазият ўзгармаса, Сучичнинг «Интер»да қолишида катта маъно кўрмаяпман. Чунки у ҳозирги кунда дунёдаги энг яхши «бокс-ту-бокс» типидаги ярим ҳимоячилардан бири», — деди Бобан.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 05:15, 06.10.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик