Италия терма жамоаси Туркия устидан ғалаба қозонганидан сўнг бош мураббий Роберто Манчини Франческо Эспозито ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Мутахассис ёш ҳужумчини ўтмишнинг икки машҳур форварди — Кристиан Вьери ва Лука Тони билан таққослади.
«Эспозито гол уришга жуда чанқоқ ва доимо ўйнашни истайди. Бу жиҳатдан у алоҳида футболчи. Яна бир неча йилдан кейин у шерикларини ҳам ўйинга осон жалб қила оладиган кучли марказий ҳужумчига айланиши мумкин — худди Вьери, Тони ва шу типдаги бошқа форвардлар каби.
Ўйин услуби бўйича у Вьерига унчалик ўхшамайди, балки Тонини кўпроқ эслатади. Аммо унинг техникаси ва ўйин сифатларини ҳисобга олсак, у бемалол буюк ҳужумчига айланиши мумкин», — деди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» футболчиси Туркияга қарши учрашувда Италиянинг учинчи голини урди.













