Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Тухель ёрдамчиси: «Кейн Роналдудан ҳам яхшироқ зарба беради»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухельнинг ёрдамчиси Энтони Барри ҳужумчи Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди.

40 ёшли мутахассиснинг айтишича, «уч шерлар» сардори ҳужумларни якунлаш борасида ҳатто Криштиану Роналдудан ҳам устун. Барри португалиялик юлдузни Португалия терма жамоасида бирга ишлаган давридан яхши билади.

«Кейн мен фаолиятим давомида бирга ишлаган барча футболчилардан яхшироқ зарба беради. У мен кўрган барча буюк гол уривчилардан, жумладан Криштиану ва бошқалардан ҳам устун.

Сиз буни феноменал қобилият дейишингиз мумкин, аммо Гарри учун бу одатий ҳол. У тўпни бир нуқтага жуда аниқ йўналтира олади. Бундай нарсани ҳеч қачон кўрмаганман. Энг ажабланарлиси, у буни ҳар икки оёғида ҳам бирдек бажаради», — деди Барри.

Гарри Кейн Миллатлар лигасининг жорий мавсумида учта учрашувда 4 та гол урган.

Киритилди: 05:35, 06.10.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик