Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Миллатлар лигаси 4-турида Руминия дарвозасини ишғол қилди. «Арсенал» футболчиси ушбу мусобақадаги кетма-кет еттинчи ўйинида ҳам гол урди.
Бу Миллатлар лигаси тарихидаги энг узоқ давом этган голли серия бўйича янги рекорд ҳисобланади.
Бунга қадар Дьёкереш Польша (3:1), Руминия (2:1) ва Босния ва Герцеговина (1:1) терма жамоаларига қарши учрашувларда гол урган эди.
Ўтган мавсумдаги Миллатлар лигасида эса швециялик ҳужумчи Озарбайжон (6:0), Словакия (2:1) ва Эстония (3:0) дарвозаларини ишғол қилган.













