Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Пирс Морган Роналду нега Португалия терма жамоасидан кетганини айтди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг дўсти бўлган журналист Пирс Морган юлдуз ҳужумчи нега Португалия терма жамоаси жойлашган базани ўзбошимчалик билан тарк этганини тушунтирди.

The Touchline Морганнинг сўзларига таяниб хабар беришича, дастлаб Роналду Португалия терма жамоасининг биринчи ўйинида майдонга тушиши, кейинги икки учрашувда эса дам олиши керак бўлган. Томонлар ўртасидаги келишув шундай эди. Кейин Криштианудан дастлабки келишувга қарамай, Норвегияга қарши ўйинда 30 дақиқа майдонга тушиш сўралган. Футболчи бунга рози бўлган. Роналду қарийб 25 дақиқа давомида қизиш машқларини бажарган, аммо майдонга тушмаган.

Морганнинг таъкидлашича, Роналду ўзини ҳақорат қилингандай ҳис қилган ва Жорже Жезуш ёлғиз қолганда унга бир гапни, омма олдида эса бутунлай бошқа гапни айтган деб ҳисоблаган.

«У учун бу ҳурмат масаласи. Бир нарса ваъда қилинди, аммо аксинча бўлди», — деди Морган.

Морганнинг сўзларига кўра, Роналду Португалия терма жамоасининг ҳар бир ўйинида автоматик равишда асосий таркибдан жой олиши керак деб ҳисобламайди.

Киритилди: 15:44, 06.10.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик