Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Ман Сити»нинг собиқ футболчиси Фернандиньо: «Клуб айбдор деб топиладиган кун келишини билардим»

Баҳо:
+ | -2

«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фернандиньо «шаҳарликлар» атрофидаги можарога муносабат билдирди. Аввалроқ Англия клуби Премьер-лиганинг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган эди. Фернандиньо «Сити» сафида 2013 йилдан 2022 йилгача ўйнаган.

«Мен бу кун келишини билардим. Улар буни яширишга жуда кўп ҳаракат қилишди, аммо ҳеч нарсани абадий яшириб бўлмайди. Гарчи баъзиларимиз содир бўлаётган ноқонуний ишлар ҳақида билган бўлсак-да, улар (клуб раҳбарияти — “Чемпионат” изоҳи) бизни барчаси қонуний эканига ишонтиришди, чунки Премьер-лига бу ҳақда хабардор эди. Шунинг учун биз шунчаки ўз ишимизни қилиб, кетавердик. Энди уларнинг 115 та айблов бўйича айбдор деб топилганини эшитиш аламли», — дея Фернандиньонинг сўзларини FullTime Report X ижтимоий тармоғида келтиради.

Киритилди: 16:59, 06.10.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик