«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузгани учун «Манчестер Сити»ни жазолашга чақирди. Аввалроқ мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни айбловларнинг мутлақ аксарияти бўйича айбдор деб топган эди.
«Биз барча тафсилотларни билмаймиз. Агар “Манчестер Сити”да қандайдир қоидабузарликлар аниқланган бўлса, демак, улар бор. Жазолаш керак, чунки бундай қилиш мумкин эмас. Бу масалани тўғри ҳал қилиш зарур. Бундай санкцияларга кўплаб буюк клублар дуч келган: “Ювентус”, “Марсель” ва бошқа жамоалар. Балки бу адолатли бўлар. Футбол оламини бундай алдаш мумкин эмас.
“Манчестер Сити” ҳам балиқни тутишни, ҳам бошқа нарсаларни истади. Уларни АПЛдан чиқариб юбориш керак эмас, аммо жарима санкциялари қўлланиши лозим. ФИФА ва УЕФА бу маблағларни болалар футболи ривожига йўналтирса, ёмон бўлмасди. Клуб футболчилари эса содир бўлган воқеаларда айбдор эмас. Жарима туфайли шайхлар қашшоқлашиб қолмайди. Уларни жазолаш ва огоҳлантириш керак», — деди Канчельскис «Чемпионат» мухбири Николай Баранов билан суҳбатда.













