"Хетафе" Дани Карвахалнинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди - Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, келишув амалга ошмоқда.
Аввалроқ "Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси мураббий Пепе Бордалас қўл остида ўйнаш имкониятига ижобий муносабатда эканлиги хабар қилинган эди.
Карвахаль "Хетафе"га ўтишга рози бўлди, деб тасдиқлади Романо АБС нашрига.
34 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтди. Клуб молиявий фейр-плэй қоидаларига мувофиқ Ла Лиганинг тасдиқланишини кутиб, трансферни эълон қилишга тайёр.
Карвахаль 2013 йилдан бери ўйнаб келаётган "Реал Мадрид"ни шу ёзда тарк этди. У клуб сафида барча мусобақаларда 435 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 65 та голли узатма берган.













