Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Тюрам тиззасидаги операциядан кейин тикланишни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Франциялик футболчи 3 сентябрь куни жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

Goal нашри маълумотига кўра, Тюрам кейинги икки ҳафтани Лионда ўтказади. Айнан шу ерда унга операция қилинган ва футболчи маҳаллий шифокор назорати остида реабилитация жараёнини давом эттиради.

Тюрам оғриқсиз машғулот ўтказишига халақит берган ва шиш пайдо бўлишига сабаб бўлган муаммолар туфайли ўнг тиззасидан операция қилинган.

Лиондаги икки ҳафталик тикланиш жараёнидан сўнг футболчи Туринга қайтиб, реабилитация ва майдонга қайтишга тайёргарликнинг кейинги босқичини бошлайди.

Манба маълумотига кўра, Тюрам 2027 йил январидан олдин майдонга қайта олмайди.

Киритилди: 21:27, 06.10.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик