Ўзбекистон миллий жамоаси бугун сафарда Корея Республикасига қарши майдонга чиқиб, имкониятни бой берди (0:2). Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Роберт Морено Ўзбекистонга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Испаниялик мутахассис 2:0 ҳисобидаги ғалабага қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга жиддий қаршилик кўрсатганини таъкидлади.
«Ўзбекистон жуда яхши ташкиллашган жамоа экан. Улар нимани хоҳлаётганини аниқ биладиган ҳолда футбол ўйнашади. Шунинг учун бугунги учрашув биз учун қийин кечди», — деди Морено.
Жанубий Корея мураббийи жамоаси ўйин давомида қийин вазиятларни биргаликда енгиб ўтганини алоҳида қайд этди.
«Дарвозабондан тортиб марказий ҳужумчигача барча футболчиларнинг биргаликда ҳаракат қилиб, қийин вазиятларга дош бергани менда катта таассурот қолдирди. Мен жамоамизда кўришни истаган тамойиллар бугун намоён бўлди», — деди у.
Моренонинг таъкидлашича, Жанубий Корея терма жамоасида шахсий мақсадлардан кўра жамоавий манфаат биринчи ўринда туриши керак.
«Ҳеч бир футболчи жамоадан устун эмаслигини англаши керак. Шахсий ютуқ ва мақсадларни жамоанинг мақсадлари ортга қўйиш лозим. Фақат шу йўл билан жамоа ўсиши мумкин», — деди Жанубий Корея бош мураббийи.













