"Брюгге" ҳужумчиси Николо Тресольди Италия ва Германия миллий терма жамоаларидан тушган таклифларни рад этганини маълум қилди. Италия ва Германия фуқаролигига эга 20 ёшли футболчи ҳозирча келажакда қайси миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишини танлашни истамаяпти.
"Клоппга рад жавоби бердимми? У ҳаммасини жуда яхши тушунди. Биз жуда яхши суҳбатлашдик. У ажойиб мураббий ва ажойиб инсон. Бу суҳбат ва мени қўллаб-қувватлагани учун ундан жуда миннатдорман. Мен жуда ҳаяжонланаётгандим, аммо якунда бу шунчаки жуда ижобий суҳбат бўлди", — деди Трезольди RanSport нашрига берган интервьюсида.
Футболчи, шунингдек, Манчини ҳам у билан боғланганини тасдиқлади.
"Бундай муваффақиятли икки мураббий мен билан суҳбатлашиш учун вақт ажратгани мен учун алоҳида ҳис. Бу мен тўғри йўлда эканимни кўрсатади. Уларнинг ҳар иккисига ҳам жуда миннатдорман. Кейин нима бўлишини кўрамиз".
Шу билан бирга, Трезольди ҳозир Германия ёки Италия миллий терма жамоаси ҳақида ўйлашни истамаётганини таъкидлади.
"Бутун эътиборим Германия ёшлар терма жамоасига қаратилган. Мен учун ҳозир ҳамма нарса шу учта ўйин билан боғлиқ. Уларнинг иккитасида ғалаба қозондик, яна биттаси қолди. Мен ғалаба қозонишни, голлар уришни хоҳлайман, кейин эса нима бўлишини кўрамиз".
9 турдан сўнг Германия ёшлар терма жамоаси Европа чемпионати саралаш гуруҳида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бугун кечқурун жамоа Грузияга қарши майдонга тушади.













