Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Арда Гюлер Туркия футболи тарихида янги рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Transfermarkt портали футболчиларнинг бозор қийматини янгилаганидан сўнг 100 миллион евролик кўрсаткичга етди.

21 ёшли футболчининг нархи 10 миллион еврога ошди ва у тарихда бозор қиймати 100 миллион еврога етган биринчи туркиялик футболчига айланди.

Гюлер "Реал" сафида мавсумни муваффақиятли бошлагани учун юқори баҳоланди. У 7 та учрашувда 4 та самарали ҳаракатни ўз ҳисобига ёздирди.

2023 йилда "Фенербахче"дан Мадрид клубига ўтганидан бери ярим ҳимоячининг бозор қиймати қарийб 7 бараварга ошди — 15 миллион евродан 100 миллион еврогача.

Тарихдаги энг қиммат туркиялик футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни "Ювентус" вингери Кенан Йилдиз эгаллаб турибди. Унинг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланган.

"Айнтрахт" футболчиси Жан Узун эса 45 миллион евролик кўрсаткич билан Ҳакан Чалҳанўғли ва Чағлар Сўюнджю билан биргаликда учинчи ўринни бўлишиб турибди. Чалҳанўғли 2024 йилда "Интер" сафида, Сўюнджю эса ундан уч йил аввал "Лестер"да ўйнаган пайтида 45 миллион евролик қийматга етган.

Киритилди: 21:48, 06.10.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик