Лондоннинг "Арсенал" клуби келаси йил жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Teamtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, АПЛ чемпиони 21 ёшли италиялик ҳужумчи Пио Эспозито билан қизиқмоқда. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари Миланнинг "Интер" клубига тегишли.
"Арсенал" скаутлари халқаро танаффус пайтида эҳтимолий янги футболчининг ўйинини кузатган.
Эспозитонинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2032 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Жорий А Серия мавсумида Эспозито 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













