Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Арсенал" "Реал"нинг трансфер мақсади учун 100 миллион евро таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ювентус"нинг туркиялик вингери Кенан Йилдиз учун йирик таклиф тайёрламоқда.

Италиянинг Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, агар "Ювентус" яна Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, Йилдизнинг клубни тарк этиш эҳтимоли сезиларли даражада ошади. Туринликлар футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

"Ювентус" Йилдиз билан хайрлашишни истамаяпти, аммо унинг сотилиши клубга ўрнига икки нафар ҳужумчи харид қилиш имконини бериши мумкин.

Tuttomercatoweb хабарига кўра, "Арсенал" Йилдиз трансфери учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр ва "Ювентус" талаб қилаётган 100 миллион еврони таклиф қилмоқчи.

Бироқ футболчини ўз сафида кўришни Мадриднинг "Реал" клуби ҳам истамоқда. Энди испан гранди Йилдиз учун курашда "Арсенал" билан рақобатлашишига тўғри келади.

Жорий мавсумда 21 ёшли Йилдиз Италия чемпионатида атиги битта учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракат билан ажралиб турмади.

Киритилди: 21:57, 06.10.2026.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик