Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш билан янги шартнома бўйича музокара бошлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда FlashScore нашрининг таниқли журналисти Дин Жонс хабар берди.

Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчи "Олд Траффорд"да қолиш истагини билдирган. Бироқ масаланинг молиявий томони вазиятни ўзгартириши мумкин.

2027 йилда бир қатор клублар Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши ва унга жозибадор молиявий шартлар таклиф қилиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, "Манчестер Юнайтед" Фернандешни жамоада қолиш унинг учун энг тўғри қарор эканига ишонтириш ниятида қатъий.

Жорий мавсумда 32 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:58, 06.10.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик