"Бавария" "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жей-Жей Габриэлга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Sky Sport маълумотига кўра, Германия клуби вакиллари 16 ёшли футболчининг атрофидаги шахслар билан учрашув ўтказиб бўлган ва яна бир музокара ўтказишга келишиб олган.
Габриэл Европада ўз авлодининг энг истиқболли иқтидорларидан бири ҳисобланади ва "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни режалаштирмоқда. Англия клуби эса уни жамоада қолишга кўндиришга ҳаракат қиляпти.
Габриэл ҳали профессионал шартнома имзоламагани сабабли, унинг бошқа клубга ўтиши учун фақат футболчини тайёрлаганлик бўйича компенсация тўланиши мумкин.
Аввалроқ футболчининг вакиллари "Манчестер Юнайтед"дан Габриэлга асосий жамоанинг яқин учрашувларида ўйин амалиёти беришни талаб қилгани маълум бўлган эди.













