Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари Мадриднинг "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувида кузатди.
Англия клублари футболчининг "Реал" сафида ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммолари фонида унга қизиқиш билдира бошлаган. "Арсенал" ҳатто 2026 йил бошида туркиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо трансфер амалга ошмаган.
Жорий Испания чемпионати мавсумида Гюлер "Реал" сафида 7 та учрашувда майдонга тушди. 21 ёшли футболчи 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Арданинг Испания гранди билан шартномаси 2029 йил июнь ойига қадар амал қилади. Унинг бозор қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.













