"Тоттенхэм Хотспур"нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте клубнинг мағлубиятларга бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис жамоани 2021 йилдан 2023 йилгача бошқарган.
"Мен "Тоттенхэм"га вазиятни бироз бўлса-да яхши томонга ўзгартириш мақсадида келган эдим. Бунга қисман Фабио Паратичи ҳам сабаб бўлган, чунки у ўша пайтда клубда ишлаётганди. Мен келганимда жамоа тўққизинчи ўринда эди. Биз эса мавсумни тўртинчи ўринда якунлаб, "Арсенал"ни ортда қолдирдик.
Эсимда, биз бир ўйинда мағлуб бўлдик ёки дуранг қайд этдик ва мен Дэниел Левига хабар ёздим. У эса: "Хавотир олма, кейинги сафар ғалаба қиламиз", деб жавоб берди. У бу гапларни мени қўллаб-қувватлаш учун айтганди. Мен эса унга: "Бу нима деганингиз? Ўзингиз қаранг!" деб такрорлардим.
Футболчилар доимо энг осон йўлни танлайди. Ўзларини қулай ҳис қиладиган ва камроқ куч талаб қиладиган йўлни. Мени энг кўп асабийлаштирган нарса атрофдагиларнинг: "Тоттенхэм" ҳеч қачон ҳеч нарса ютмайди, улар лузерлар", деган гаплари эди.
Уларни масхара қилишарди. Ҳали ҳам масхара қилишади. Масалан, "Арсенал" терма жамоалар танаффусидан олдинги сўнгги ўйинда "Брайтон"га 0:3 ҳисобида ютқазди ва одамлар: "Арсенал" "Тоттенхэм"га айланиб қолибди", деб ҳазил қилишди. Тушуняпсизми? Ишонинг, бу мени жуда қаттиқ асабийлаштирарди", — дея Контенинг сўзларини The Athletic келтирди.













