Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Қатар, Ҳиндистон ва яна 5 та мамлакат 2036 йилги Олимпиада мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2036 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилиш учун даъвогарлик қилаётган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтидаги хабарга кўра, ҳозирча Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, ЖАР ва Туркия ушбу нуфузли турнирга мезбонлик қилишга қизиқиш билдирган. Даъвогар давлатлар ўз расмий аризаларини жорий йилнинг 31 октябрига қадар топширишлари мумкин.

Ноябрь ойида барча номзодлар мусобақа мезбонини аниқлаш бўйича комиссияга ўз лойиҳаларини онлайн тарзда тақдим этади. Шундан сўнг, ХОҚ 2027 йилнинг мартига қадар бу лойиҳаларни амалга ошириш қанчалик реал эканини баҳолаб чиқади ва март ойида ташкилот ижроия қўмитаси “стратегик мулоқот” босқичини бошлайди. Ушбу босқич доирасида комиссия аъзолари таклиф этилаётган ҳудудларга шахсан ташриф буюради ва ижроия қўмитаси учун махсус ҳисобот тайёрлайди.

2028 йилнинг декабрида эса ижроия қўмитаси энг муносиб деб топилган номзодлар рўйхатини шакллантириб, улар билан “мақсадли мулоқот” босқичига старт беради. 2036 йилги Олимпиада ўйинларининг якуний мезбони 2029 йилнинг ўрталарида ўтказиладиган ХОҚ сессиясида ташкилот аъзолари томонидан аниқланади.

Шунингдек, ХОҚ баёнотида қайд этилишича, яна қатор мамлакатларнинг Миллий олимпия қўмиталари 2036 йилдан кейинги мусобақаларни қабул қилиш масаласида ташкилот билан ҳозирдан дастлабки норасмий музокараларни олиб бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:29, 06.10.2026.
Ўқилди: 433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик