Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Германия футбол иттифоқи раҳбари Инфантинони кескин танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Германия футбол иттифоқи (DFB) раҳбари Бернд Нойендорф ФИФА президенти Жанни Инфантинони кескин танқид қилиб, унинг ташкилот раҳбари лавозимида қолиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

"Жанни Инфантино энди ФИФА президенти лавозимида қолишга ҳақли эмас. Унинг хатти-ҳаракатлари футболга жиддий зарар етказди. Мен шахсан анчадан бери ундан ўзимни четга олганман. Германия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессида Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватламаслик ҳақида расман ва бир овоздан қарор қабул қилди.

Германия футбол иттифоқида Жанни Инфантино ишончни бутунлай йўқотган, деган фикр якдил. Бунга сўнгги жаҳон чемпионати вақтида ва ундан кейин содир бўлган воқеалар сабаб бўлди. Биз уни раҳбарликдан четлатишимиз шарт", — дея Нойендорфнинг сўзларини Bild нашри келтирди.

Киритилди: 22:35, 06.10.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик