Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Бальде учун "Милан", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" курашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Милан" Первис Эступиньян ва Алексис Салемакерснинг жароҳатлари фонида "Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальдега бўлган қизиқишини қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.

Манба маълумотига кўра, трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин. Айниқса, каталонияликлар футболчининг нархи ва келишув шакли бўйича қулайроқ шартларни таклиф қилса, битим эҳтимоли ошади. Бальденинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Шунингдек, Эступиньян ва Салемакерснинг шартномалари билан боғлиқ вазият ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эквадорлик футболчининг эҳтимолий кетиши ҳам трансферга таъсир қилиши мумкин. Манбага кўра, ёзда унинг трансферига Рубен Аморим тўсқинлик қилган.

Аввалроқ Бальде ўйин амалиёти етишмаётгани сабабли қишки трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ҳар икки клуб ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиққан.

Киритилди: 22:37, 06.10.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик