Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Манчестер Сити" жазоланса, Шерки сотувга қўйилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ва "ПСЖ" Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидалари бузилгани учун "Манчестер Сити"га эҳтимолий санкциялар қўлланиши фонида жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шеркига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, агар "Манчестер Сити" жазоланса, клуб Шеркини ўзи учун мақбул нарх эвазига сотувга қўйишда иккиланмайди. Бу қишки ёки ёзги трансфер ойнасида содир бўлиши мумкин.

Шунингдек, 23 ёшли футболчининг вазиятини Мадриднинг "Реал" ва "Челси" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Шерки барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Шеркининг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:44, 06.10.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик