Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Миллатлар лигаси: Англия - Чехия. Таркиблар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Бугун, 6 октябрь куни Миллатлар лигаси "А" лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган Англия ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Баҳс Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 23:45 да чалинади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди.

Англия: Пикфорд, Александер-Арнольд, Куанса, Гехи, Холл, Андерсон, Беллингем, Льюис-Скелли, Эзе, Роджерс, Кейн.

Чехия: Горничек, Слама, Гранач, Витик, Цоуфал, Садилек, Крал, Шульц, Лингр, Амброс, Надери.

Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Англия 12 ноябрь куни Хорватияга қарши майдонга тушади. Чехия эса худди шу куни Испания билан баҳс олиб боради.

Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испанияни асосий ва қўшимча вақтдаги 2:2 ҳисобидан сўнг пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 06.10.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик