Ҳужумчи Харри Кейн УЕФА Миллатлар лигаси 4-турида Чехияга қарши учрашувда майдонга тушиб, Англия миллий терма жамоаси сафидаги 125-ўйинини ўтказади. Шу тариқа у терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича собиқ дарвозабон Питер Шилтонга етиб олади.
Кейн Англия миллий терма жамоасида 2015 йил март ойида дебют қилган. Чехияга қарши баҳс унинг сўнгги 13 кун ичида терма жамоа сафидаги тўртинчи учрашуви бўлади.
Кейн Англия терма жамоаси сафида 89 та гол урган ва бу миллий рекорд ҳисобланади. У шулардан 4 тасини жорий халқаро танаффус давомида киритган.
Питер Шилтон Англия терма жамоаси шарафини 1970 йилдан 1990 йилгача ҳимоя қилган.
Кейн 12 ноябрь куни Хорватияга қарши уй учрашувида майдонга тушса, Шилтоннинг рекордини янгилаши мумкин.













