Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Лион" Опенда трансфери бўйича қарорни мавсум охирида қабул қилади

Баҳо:
+ | -

"Лион" мавсум якунланганидан сўнг бельгиялик ҳужумчи Лои Опендани "Ювентус"дан тўлиқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.

Франция клуби Опендани ижарага олиш учун 3 миллион евро тўлаган. Бироқ амалдаги келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилмаган.

Тавольерининг маълум қилишича, Опенданинг доимий трансфери "Лион"нинг жорий мавсумдаги натижаларига боғлиқ бўлади. Хусусан, агар жамоа Лига 1да муваффақиятли иштирок этиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олса, француз клуби ҳужумчини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқиши мумкин.

Опенда "Лион" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда "Лион" Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Монако"дан 2 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:07, 06.10.2026.
Ўқилди: 486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик