Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Фликнинг Кунде бўйича режалари маълум

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде "Челси" клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Жорже Жезус хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо франциялик футболчининг иқтидорига юқори баҳо беради ва унинг катта мухлиси ҳисобланади.

Бироқ "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Кундени сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Футболчининг ўзи ҳам Каталония клубини тарк этиш ниятида эмас.

Шу билан бирга, Кунде айни пайтда энг яхши спорт формасида эмаслигини тушунади ва аввалги юқори даражасига қайтишни мақсад қилган.

Ҳозирда франциялик футболчининг таркибдаги ўрнини Эрик Гарсия эгаллаб турган бўлса-да, Флик Кундега ишонч билдиришда давом этмоқда.

Киритилди: 23:15, 06.10.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик