"Бавария" ярим ҳимоячиси Александар Павлович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдирган. "Шаҳарликлар" Энцо Фернандес билан шартнома имзоланишидан анча олдин, март ойидан бошлаб Павлович трансферини амалга оширишга ҳаракат қилган.
"Бавария"га "Манчестер Сити" Павлович учун 100 миллион евро тўлашга тайёр экани маълум қилинган.
Ярим ҳимоячи "Сити"нинг қизиқишидан мамнун бўлган ва таклифни жиддий ўйлаб кўрган. Бироқ якунда Павлович "Бавария"да қолишга қарор қилган.













