Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Ливерпуль" ван Дейкка янги шартнома таклиф қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳимоячи Виржил ван Дейкка янги шартнома таклиф қилиши мумкин. Бунинг учун нидерландиялик футболчи жорий мавсум давомида ҳозирги ўйин даражасини сақлаб қолиши керак. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Ван Дейкнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Инсайдерлар маълумотига кўра, клуб 35 ёшли сардорнинг келажаги бўйича якуний қарорни мавсумнинг кейинги босқичига қолдирган.

Аввалроқ ван Дейк шартномаси якунланганидан сўнг келаси ёзда "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳимоячига қизиқиш билдирган клублар қаторида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам тилга олинган.

Нидерландиялик футболчи 2018 йилдан буён "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 23:19, 06.10.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик